» » » Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ташкил этилди

 
 
 

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ташкил этилди

Muallif: info dan 6-04-2022, 16:35, qaradi: 758

0

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ташкил этилдиСамарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ташкил этилди

 

Президентнинг 31.03.2022 йилдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-187-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Самарқанд ветеринария медицинаси институти негизида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ташкил этилди. Университет Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимида фаолият юритади ва Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Унинг фаолияти Давлат бюджети маблағлари, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари ва грантлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • ветеринария, чорвачилик, биотехнология, агротехнология, агроиқтисодиёт тармоқлари учун олий маълумотли кадрларни тайёрлаш;
  • замонавий ўқув ва илмий-лаборатория базасини шакллантириш, уни илғор технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда соҳани ривожлантиришга қаратилган илмий-инновацион тадқиқотларни кенгайтириш;
  • илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича узлуксиз таълим тизимини яратиш;
  • Университетнинг юқори босқич талабалари ҳамда илмий изланувчиларининг илмий-тадқиқот институтлари лабораторияларида фаолият юритиши учун шароит яратиш ва бошқалар.

 

Университет ҳузурида Ветеринария клиникаси ва касалликлар диагностикаси технопарки ташкил этилди. Унга ветеринария лаборатория-диагностика ишларини олиб бориш ҳамда ветеринария препаратларини, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари, биологик препаратлар ва зоогигиена воситаларини реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

 

Ҳужжат билан шунингдек, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети фаолиятини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Самарқанд ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Бошқарув кенгаши;
  • 2022–2026 йилларда Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетини ҳамда тизимда фаолият юритаётган профессионал таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтларини комплекс ривожлантириш дастури;
  • Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг халқаро нуфузини ошириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар;
  • Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида ташкил этиладиган янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхати.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.04.2022 йилдан кучга кирди.

Манба: https://www.norma.uz

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *