Давлатимиз раҳбариининг “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов бошчилигидаги ветеринария ва чорвачилик соҳасининг мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Навоий вилоятида бўлиб турибди.
Ишчи гуруҳ Навбаҳор туманидаги зотли қўйларни кўпайтиришга ихтисослашган “Олчин агроэкспорт” масъулияти чекланган жамияти ва “Навкар” маҳалласида аҳоли хонадонларида ташкил этилган инкубаторлар фаолияти билан танишди.
Эндиликда вилоятда яқинда иш бошлаган маҳалла ишлари бўйича ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда туманлардаги маҳалла фуқаролар йиғинларини “хонадонбай” таҳлил қилиб, ҳар бир маҳаллани иқлим-шароитидан келиб чиқиб, қорамолчилик, қўй-эчкичилик, асаларичилик, хонаки паррандачилик ҳамда интенсив балиқчиликка ихтисослаштириш имкониятлари ўрганилмоқда.
Ишчи гуруҳ чорвачилик тармоқларини ривожлантириш учун ташаббускорлар билан мулоқот ўтказади.
Manba: @VeterinariansUzbekistan