Навоий вилоятининг Кармана туманидаги кўп тармоқли “Қўрғон дала 2020” фермер хўжалигида куз-қиш мавсумларида амалга ошириладиган ветеринария тадбирлар мавзусига доир ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.
Қўмита ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда қўмита масъул ходимлари, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти олимлари ҳамда ветеринария мутахассислари иштирок этди.
Тадбирда чорвачилик хўжаликларини куз ва қиш мавсумига тайёрлаш, озуқа базасини мустаҳкамлаш ҳамда ҳудудда эпизоотик осойишталикни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбир сўнггида семинар иштирокчилари ҳудуддаги қуёнчилик хўжалиги фаолияти билан танишишди.
Manba: @VeterinariansUzbekistan