» » » Таҳлилий ахборотнома

 
 
 

Таҳлилий ахборотнома

Muallif: info dan 12-07-2021, 09:41, qaradi: 694

0

Навоий вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича
2021 йил биринчи ярим йилликда жами 26 та мурожаатлар келиб тушган ҳаммаси назоратга олинган ва 26 таси ҳам кўриб чиқилган. Мурожаат муаллифларини 12 тасига тушунтириш берилган, 14 таси қаноатлантирилган. Бошқармага, Томди ва Кармана туман Халқ қабулхоналаридан 3 та мурожаатлар келиб тушган
Томди тумани бўйича 1 таси ижобий ҳал қилинган 2 тасига тушунтириш берилган.

Жами 26 та мурожаатлардан 25 таси ёзма, 1 таси оғзаки мурожаатлар, шулардан 19 таси жисмоний шахслардан ва 7 та юридик шахслардан тушган мурожаат.

Ушбу мурожаатлар бошқарма ва туманлар кесимида таққосланганида қуйидагича бўлиб:

Кармана туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида 8 та мурожаатлар рўйхатга олиниб, шундан 3 таси юридик шахслардан бошқа масалаларда тушган бўлиб барчаси ижобий ҳал қилинган, 5 та жисмоний шахслардан тушган ёзма мурожаат 4 тасига тушунтириш берилган, шулардан 1 таси Халқ қабулхонаси орқали келиб тушган.

Кармана туманида бўлимда ишловчи ходима Г.Мадалиеванинг ёзма мурожаати биринчи бор ишни талаб қилган жойидан бўш иш ўрни мавжуд эмаслиги тушунтириш берилган, айнан худди шу мазмундаги мурожаат кейинги ойда такрорий берилган ва ижобий ҳал қилинган.

Хатирчи туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида 5 та рўйхатга олиниб, шундан 3 таси юридик шахслардан ва
2 та жисмоний шахслардан бошқа сабаблар билан тушган ёзма мурожаатлар ўрганилиб ижобий ҳал қилинган.

Қизилтепа туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида 1 та жисмоний шахсдан иш ҳақи масаласида тушган ёзма мурожаатлар қабул қилинган, ўрганилиб тушунтириш берилган.

Навбахор туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида 3 та жисмоний шахслардан бошқа сабаблар билан тушган ёзма мурожаатлар қабул қилинган, 1 тасига тушунтириш берилган, 2 таси ўрганилиб ижобий ҳал қилинган.

Томди туманида Халқ Қабулхонаси орқали 1 та жисмоний шахслардан ишга жойлашиш масаласида тушган ёзма мурожаат қабул қилинган, ўрганилиб ижобий ҳал қилинган.

Зарафшон шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида 1 та юридик шахслардан бошқа сабаблар билан тушган ёзма мурожаат қабул қилинган, ўрганилиб ижобий ҳал қилинган.

Вилоят ҲКТваООМХД марказида 3 та жисмоний шахслардан ишга жойлашиш масаласида тушган ёзма мурожаатлар қабул қилинган, ўрганилиб бўш иш ўрни бўлмаганлиги сабабли уларга тушунтириш берилган.

Бошқармада 4 та жисмоний шахслардан тушган мурожаатлар рўйхатга олиниб, шулардан 1 таси Халқ қабулхонаси орқали бошқа масалалардаги мурожаат ўрганилиб, тушунтириш берилган, 1 та мурожаат бўйича ижобий ҳал қилинган,1 та жисмоний шахсдан иш билан таъминлаш масаласидаги оғзаки мурожаати ўрганилиб, тушунтириш берилган, шунингдек 1 та бошқа масалада тушган ёзма мурожаат ўрганилиб тушунтириш берилган.

Шунингдек жорий йилнинг ўтган даврида 26 та сайёр қабуллар ўтказилган ва режага асосан 8 та тумандаги ҳудудий бўлинмаларда ўрганишлар ўтказилди.

Аризаларни ўрганиш натижаларига кўра Навбахор тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимидан 2 та мурожаатлар бўйича 4 та ходимга “Хайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.

Ишонч телефони орқали Бошқармага 1 та ўғлини иш билан таъминлаш масаласидаги оғзаки мурожаат қабул қилинган ва фуқарога ўрганилиб, тушунтириш берилган.

Бошқарма томонидан мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан
(39-26) 13 тага ҳамда Қўмитадан ва бошқа ташкилотлардан тушган мурожаатлар сони (40-26) 14тага камайган.(ўтган йили 40 та бўлиб,22 таси Қўмитадан ва 18 таси ҳокимияти ва бошқа ташкилотлардан
-2021 йилда 26 та мурожаат ижро учун келиб тушган, шулардан
20 таси Қўмитадан ва 6 таси ҳокимият ва бошқа ташкилотлардан).

Ушбу мурожаатлар ҳудудлар кесимида кўриб чиқилганида

 

Қўмитадан тушган мурожаатлар:

Кармана  4 та, Навбахор 2 та ва Хатирчи 3 тага кўпайган

 

 

Жисмоний ва юридик шахсларнингмурожаатлари бўйича бош мутахассис                            О.Кушимов

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *