» » » Навоий вилоятида Самарқанд ветеринария медицина институти билан хамкорлик.

 
 
 

Навоий вилоятида Самарқанд ветеринария медицина институти билан хамкорлик.

Muallif: info dan 15-06-2021, 10:50, qaradi: 780

0

Олий таълим муассасалари талабаларини иш билан бандлигини таъминлаш ҳамда малакавий амлиёт ўташ бўйича вилоятимизда амалга оширилаётган ишлар салмоқлидир.

Давлатимиз раҳбарининг ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш соҳасига алоҳида эътибори натижасида сўнгги йилларда амалга оширилаётган туб ислоҳатлар асносида соҳада билимли ва ҳар томонлама етук ёшларни замон талаблари асосида билим олишига замин яратилмоқда.

2021 йил Навоий вилоятида ҳам Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг 4 босқич битирувчи талабаларининг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида бугунги кунга келиб, 33 нафар битирувчилар Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси тизим ташкилотларига уч томонлама шартномалар асосида ишга жойлашиш арафасида туришибди.

Шунингдек, жорий йилда Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг 100 нафардан ортиқ 1, 2 ҳамда 3 босқич талабалари малакавий амалиётларини ўташ учун бошқарманинг туман (шаҳар) бўлимларига юборилиб, талабалар учун зарур шарт-шароитлар яратилди ҳамда тажрибали мутахассис ходимларга “Устоз-шогирт” сифатида бириктирилди.

Амалиётни ўташ даврида талабалар белгиланган режа асосида юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида ўтказиладиган ҳайвонларни эмлаш, дезинфекция, дезинсекция ҳамда чорва молларини идентификация қилиш ишларида фаол иштирок этишди.

Бир сўз билан айтганда Вилоятимизда Ветеринария соҳаси бўйича тахсил олаётган ҳамда битириш арафасида турган ёшларимиз учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси матбуот хизмати.

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *