» » » Кўргазмали-амалий семинар бўлиб ўтди

 
 
 

Кўргазмали-амалий семинар бўлиб ўтди

Muallif: info dan 14-06-2021, 09:05, qaradi: 946

0

           

         Куйдирги-одам ва ҳайвонларда учрайдиган ўткир юқумли касаллик, зооноз касалликлар гуруҳига киради.

Куйдирги қўзғатувчиси-Bacillus anthracis-спора ҳосил қиладиган ҳаракатсиз таёқча. Споралар жуда чидамли бўлиб, сувдв йиллаб, тупроқда ўн йиллаб сақланиши мумкин.Одамга касал ҳайвонлардан –ҳайвонни суйиш, гўштини нимталаш вақтида, шунингдек,сув, тупроқ, чорвачилик маҳсулотлари орқали юқади.

           2021 йил 3 июн куни Навоий шаҳар Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар ва маҳалла фаоллари иштирокида “Куйдирги касаллигини ва унинг профилактикаси” мавзусида кўргазмали- амалий семинар ўтказилди.

         Кўргазмали-амалий семинарда Янгиариқ МФЙ фуқаролари, шаҳар СЭО ва ЖС бўлими эпидемиолог врачи М.Насимова иштирок этди.

         Куйдирги ва бошқа юқумли касалликлар тўғрисида берилган саволларга бўлим мутахассислари томонидан атрофлича жавоб берилди.

        Маълумот ўрнида: Навоий шаҳар ҳудудида битта куйдирги ўчоғи мавжуд бўлиб, ветеринария хизмати томонидан куйдирги ўчоғи ветеринария-санитария ҳолати доимий назоратга олингган.

         Ўчоқдан тупроқ намунаси ҳар чоракда олиниб, вилоят ҳайвонлар касалликлари ташҳиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказистекширувидан ўтказилиши йўлга қўйилган.

          Бўлим томонидан эпизоотик барқарорликни сақлаш мақсадида ўта хавфли юқумли (куйдирги, бруцеллёз, оқсил, қорасон, қутуриш ва бошқа) касалликлар профилактикаси ва олдини олиш бўйича эмлаш графиги ва календари ишлаб чиқилган ва шу асосида профилактик эмлашлар амалга оширилмоқда.

 Кўргазмали-амалий семинар бўлиб ўтди
 Кўргазмали-амалий семинар бўлиб ўтди

 

Бошқарма ахборот хизмати

 

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *