Навоий вилоятида ҳайвонлар касалликларига қарши кураш тадбирлари режа асосида ташкил этилмоқда
Хусусан, Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан ўтган ҳафта мобайнида вилоят бўйича 2000 бош йирик шохли мол қорасон касаллигига, 8985 бош йирик шохли, 5344 бош майда шохли мол, 761 бош от ва эшак куйдирги касаллигига, 570 бош йирик шохли мол, 1100 бош майда шохли мол оқсил касаллигига ҳамда 544 бош ит-мушук қутуриш касаллигига қарши профилактик эмланди.
Шунингдек, ҳозирда ветеринария мутахассислари томонидан карантин қоидаларига риоя этган ҳолда аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.
Манба: http://www.vetgov.uz сайти