Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4254-сон Қарори ижроси доирасида худудларда қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Навоий вилоятида ҳам чорвачиликнинг барча соҳалари қатори қоракўлчиликни ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, амалга оширилаётган чорвачилик лойиҳалари доирасида вилоятнинг Нурота туманидаги “Истиқлол қоракўл-наслчилик” масъулияти чекланган жамиятида гранула еми ишлаб чиқариш заводи, қоракўл териси ишлаб чиқариш комплекси ҳамда 3000 бош майда шохли молга мўлжалланган янги чорвачилик мажмуаси ишга туширилди.
Замонавий ускуналар билан жиҳозланган мазкур комплексда ҳозирда кунига 10 тонна гранула еми ишлаб чиқарилмоқда.
Энг муҳим жиҳати, мазкур жамиятнинг умумий ер майдони 78065.5 гектарни ташкил этади. Шундан 70148 гектари яйлов ва 140 гектари суғориладиган ерлардан иборат бўлиб, гранула учун хом ашё хўжаликнинг ўзида етиштирилмоқда.
Айни пайтда цехда 15 та янги иш ўринлари яратилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлар туман чорвачилик хўжаликларига етказиб берилмоқда.
Манба:http://vetgov.uz сайти