» » » Нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тартиби янгиланди

 
 
 

Нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тартиби янгиланди

Muallif: info dan 21-04-2020, 09:01, qaradi: 1224

0

Марказий банк бошқарувининг қарори билан Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида янги низом тасдиқланди

 

          «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Қонун ва янги таҳрирдаги Солиқ кодекси кучга киргани муносабати билан тегишли тузатишлар киритиш зарурати юзага келди 
              Низомнинг айрим нормалари чиқариб ташланди (тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеклари ва банк пластик карталари орқали ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги боблар), айримлари эса тўлдирилди. Чунончи, янгиланган версия ҳужжатда фойдаланиладиган бир қатор асосий тушунчалар билан тўлдирилди. «Операция куни», «валюталаш санаси», «1-сон картотека», «2-сон картотека», «масофавий хизмат кўрсатиш тизими», «электрон тўлов воситалари» ва бошқалар сингари тушунчаларга таъриф берилди. 
            Инкассо топшириқномалари билан ҳисоб-китоб қилиш тартибига тузатиш киритилди. Улар тўловчининг банкига ёки маблағларни олувчига ёзма ёки электрон шаклда тақдим этилади. «Қоғоздаги» топшириқномалар уч нусхада берилади. Уларнинг иккитаси ижро учун банкда қолдирилади, учинчиси эса қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда банкнинг масъул ходими томонидан имзоланади ва унга бириктирилган штамп билан тасдиқланиб, маблағларни олувчига қайтариб берилади.
               Маблағларни олувчининг банкига инкассо топшириқномаси тақдим этилганда иккита нусхаси тегишли журналда қайд этилган ҳолда почта хизмати орқали маблағларни тўловчининг банкига юборилади. ЭРИ билан тасдиқланган электрон шаклдаги инкассо топшириқномалари тўлов тизими орқали маблағларни тўловчининг банкига ижро учун юборилади.
           Ҳужжат 13.04.2020 йилдан кучга кирган.

 

Манба: kun.uz сайти

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *