» » » ЯНГИ ИШ ЖОЙЛАРИ – ДАВЛАТ БУЮРТМАСИГА БИНОАН

 
 
 

ЯНГИ ИШ ЖОЙЛАРИ – ДАВЛАТ БУЮРТМАСИГА БИНОАН

Muallif: info dan 6-11-2017, 08:26, qaradi: 2232

0

Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2017 йилдаги 877-сон қарори билан Меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олиб иш ўринларини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлаш давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Давлат буюртмаси қандай шакллантирилади

 

Давлат буюртмаси икки йўналиш бўйича шакллантирилади:

  • иш ўринларини ташкил этишга – ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш учун зарур ташкилий-техник тавсифларга эга бўлган муайян миқдорда иш ўринларини ташкил этишни таъминлаш юзасидан иш берувчиларга берилган топшириқ;
  • кадрлар тайёрлаш учун – меҳнат бозори эҳтиёжини малакали кадрлар билан таъминлаш учун зарур касбий малака хусусиятларига эга бўлган мутухассисларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш юзасидан олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва умумий ўрта, шу жумладан нодавлат таълим муассасаларига берилган топшириқ.

 

Иш ўринлари ташкил этиш давлат буюртмаси меҳнат ресурсларини жалб этиш эҳтиёжларидан келиб чиқиб ривожлантириш дастурларига[1] киритилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда банд бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун келгуси йил учун шакллантирилади.

 

Янги иш ўринларига эҳтиёжнинг прогноз параметрларини ташкилотлар давлат ва хўжалик бошқарувининг юқори турувчи органларига, улар бўлмаган тақдирда ҳокимиятларга топширилади. Улар давлат буюртмасини тасдиқлайди ва уни Меҳнат вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлигига юборади. Сўнгра у Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурига киритилади ва кейинчалик Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

 

Кадрлар тайёрлаш учун давлат буюртмаси тегишли равишда тайёрланади. У Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига киритилган мутахассисликлар ва малакалар бўйича аниқланади. Дарвоқе, давлат буюртмасини шакллантиришда классификаторга янги мутахассисликлар киритилиши ёки талаб бўлмаган мутахассисликлар бекор қилиниши мумкин.

 

Давлат буюртмасини амалга ошириш учун субсидия ажратилади

 

Иш ўринларини ташкил қилиш ва кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини олган ташкилотлар ва таълим муассасалари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан фоизсиз ссуда тарзидаги қайтариладиган субсидия ажратилиши учун даво қилишлари мумкин. У битта иш ўрни ёки давлат буюртмаси бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида ташкил қилинган битта ўқувчининг ўрнига қараб, 3 йилгача бўлган муддатга ЭКИҲнинг 12 баробаридан ошмаган қийматда тақдим этилади. Бунда ссуда олувчилар иш ўринларини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси дастурига киритилган бўлиши ва солиқ қарздорлиги, тижорат банкларининг кредитлари бўйича кечиктирилган қарзлари бўлмаслиги керак.

 

Уни олиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • ссуда олиш учун ариза;
  • ссуда берилишининг мақсадга мувофиқлигини техник-иқтисодий асослаш ва унинг қайтарилиши кафолати;
  • охирги ҳисобот даври учун солиқдан қарздорлиги йўқлиги тўгрисида солиқ органлари маълумоти, шунингдек, муддати ўтган кредит қарзлари мавжуд эмаслиги ҳақида хизмат кўрсатувчи тижорат банкидан маълумотнома;
  • ссуда қайтарилишини таъминлаш, шу жумладан гаров, кафиллик, банк кафолати ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъминлаш турлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 31.10.2017 йилда кучга кирди.  

 

Манба:www.norma.uz

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *