» » » ТАЛАБАЛАР “ВЕТЕРИНАРИЯ ВРАЧИНИНГ ҚАСАМЁДИ”НИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

 
 
 

ТАЛАБАЛАР “ВЕТЕРИНАРИЯ ВРАЧИНИНГ ҚАСАМЁДИ”НИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Muallif: info dan 19-07-2017, 10:16, qaradi: 2843

0

ЎЗБЕКИСТОНДА БИРИНЧИ МАРТА ВЕТЕРИНАРИЯ МУТАХАССИСЛИГИНИ БИТИРАЁТГАН ТАЛАБАЛАР ТАНТАНАЛИ РАВИШДА                          “ВЕТЕРИНАРИЯ ВРАЧИНИНГ ҚАСАМЁДИ”НИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ.

 

              Жорий йилнинг 18 июл куни Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтида ветеринария факультетини тамомлаган магистр ва бакалаврларга диплом топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти ректори Т.Останакулов кириш сўзи билан очиб берар экан, олий таълим тизимида магистратура босқичининг ўрни ва аҳамияти ҳақида батафсил тўҳталиб ўтиб, узоқ, машаққатли, айни пайтда шарафли илм йўлини босиб ўтган магистратура ва бакалавриат босқичи битирувчи талабаларини муборакбод этди.

ТАЛАБАЛАР “ВЕТЕРИНАРИЯ ВРАЧИНИНГ ҚАСАМЁДИ”НИ ҚАБУЛ ҚИЛДИТадбирда Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария қўмитаси раиси Б.Норқобилов иштирок этиб, Бугунги кунда мамлакатимизда ветеринария соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, яратилаётган кенг имкониятлар ҳамда ветеринария хизматида амалга оширилиши долзарб бўлган вазифалар ва бунда ёш кадрларнинг ўрни тўғрисида маъруза қилди.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги “Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5067-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ташкил этилиб, Давлат ветеринария қўмитасининг олдига бир қатор устувор вазифалар белгилаб берилди.

Хусусан, кадрларни тизимли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, кадрларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларидаги ветеринария хизмати тизими учун малакали мутахассислар тайёрлаш қисмини танқидий қайтадан кўриб чиқиб, замонавий талабларни ўқув жараёнига жорий қилиш каби устувор вазифалар белгилаб берилди.

ТАЛАБАЛАР “ВЕТЕРИНАРИЯ ВРАЧИНИНГ ҚАСАМЁДИ”НИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария қўмитаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон ветеринарияси тарихида илк маротаба битираётган талабалар тантанали равишда “Ветеринария врачининг қасамёди”ни қабул қилди.

Ветеринария врачи деган шарафли касбга сазовор бўлаётган магистр ва бакалаврлар, соҳанинг анъаналари ва мавқеини сақлашга, унинг нуфузини кўтаришга, ветеринар деган номга бир умр доғ тушурмасликка, ахолини инсон ва ҳайвон учун умумий бўлган касалликлардан ҳимоя қилишга, ҳайвонларни касалликлардан асрашга, касбдошларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишга тантанали равишда қасамёд қилдилар. Ваъда берадилар.

Бу албатта шунчаки сўзлар ёки баланд парвоз эшитиладиган маъноли сўзлардан иборат чиройли гаплар эмас, бу инсониятни асрашдек шарафли касб билан ўзини ҳаётини чамбарчас боғлаётган мутахассиснинг юрагидан айтилган гаплар, бу иймон ва виждон гувоҳлигида айтилган садоқат рамзи бўлди.

 

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жорий йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти ветеринария факультетини бакалавр йўналиши бўйича 220 нафар талаба тугатаётган бўлса, магистратура таълим йўналиши бўйича 29 нафар магистр муваффақиятли тамомлади.

Битирувчилар профессор ва устозларига таълим-тарбия ва билим олиш учун яратилган шароитлар учун миннаддорчилик билдирдилар ҳамда ўзларининг барча куч ва орттирган билимларини мустақил Ўзбекистон равнақи учун ветеринария соҳасини янада ривожлантириш учун қўллашга аҳд қилдилар.

Шундан сўнг, бакалавр ва магистратура таълим йўналишларини тамомлаган ёшларга дипломлар тантанали равишда топширилди.

Манба: http://vetgov.uz

 

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *