» » » ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ МУТАХАССИСЛАРИГА ОЛИЙ МАЛАКА ТОИФАСИ БЕРИЛАДИ

 
 
 

ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ МУТАХАССИСЛАРИГА ОЛИЙ МАЛАКА ТОИФАСИ БЕРИЛАДИ

Muallif: info dan 7-09-2016, 11:54, qaradi: 2820

0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ветеринария хизмати ёш кадрларини тайёрлашни янада такомиллаштириш, мутахассисларнинг малакасини ошириш, шунингдек уларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 253-сонли қарори кучга кириши ветеринария соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш, тоифалаш ҳамда ветеринария хизматини янада ривожланишига хизмат қилади.

Хусусан, қарорда ветеринария мутахассисларининг малакасини ошириш тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра малака ошириш курсларида ўқишни муваффақиятли тамомлаган ветеринария хизмати мутахассисларига белгиланган тартибда малака ошириш курсларини ўтаганлиги тўғрисидаги сертификат ҳамда иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари берилади.

Ушбу билан бир неча йиллардан бери ишлаб келаётган ветеринария мутахассиси билан кеча олийгоҳни битириб ишга келган мутахассис меҳнатига бир ҳил тоифада ҳақ тўланиш муаммоси ўз ечимини топмоқда.

Малака тоифасини олиш учун ветеринария хизмати мутахассислари камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши зарур. Малака тоифаси 5 йил муддатга берилиб, ушбу муддат ўтгандан кейин ветеринария хизмати мутахассислари ўз малака тоифасини ошириши лозим бўлади.

Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш курсларида ўқитиш ишлаб чиқаришдан ажралган, асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи ва эгаллаб турган лавозими сақланган ҳолда амалга оширилади.

Малака ошириш худудий таркибларга бўлинган бўлиб, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти, Тошкент давлат аграр университети ҳамда Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиалида амалга оширилади.

Шу билан бирга мазкур қарор билан тармоқнинг кадрлар салоҳиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида минтақавий хусусиятларни ва иқтисодиёт реал секторининг аниқ эҳиёжларини ҳисобга олган ҳолда ветеринария соҳасида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича олий таълим муассасаларига ҳар йилги қабул квоталарини кўпайтириш белгилаб қўйилди.

 

Манба: http://vetgov.uz/сайти

 

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *