Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарори билан “Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш тартиби тўғрисидаги Низом” тасдиқланди. Низомда наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилишда ветеринария ҳужжатлари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария Бош бошқармаси томонидан тасдиқланадиган қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилиши, четдан олиб келинган наслдор ҳайвонлар ветеринария талабларига мувофиқ белгиланган тартибда карантинга қўйилиши ҳамда уларга жами 30 кун мобайнида белгиланган тартибда ветеринария сертификатлари (гувоҳномалари) берилиши белгилаб қўйилган.