» » Таҳлилий ахборотнома

 
 
 

Таҳлилий ахборотнома

Muallif: info dan 12-07-2022, 09:16, qaradi: 413

0

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига 2022 йил биринчи ярим йиллигида Жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатлар билан ишлар борасида

 амалга оширилган ишлар юзасидан

Тахлилий ахборотнома

Навоий вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича
2022 йил биринчи ярим йиллигида Бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларида ҳамда вилоят Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида жами 6 та мурожаатлар рўйхатга олинган, ушбу мурожаатларни 2 таси ёзма 4 таси оғзаки мурожаатлар бўлиб барчаси жисмоний шахслар томонидан берилган.

Ушбу мурожаатлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганида:

Томди тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида 1 та жисмоний шахснинг бошқа масаладаги оғзаки мурожаати “Ишонч телефони” орқали тушган бўлиб, ушбу мурожаат ўрганилиб фуқарога тушунтириш берилган.

Қизилтепа тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига туман Халқ қабулхонаси орқали 1 та бошқа масаладаги ёзма мурожаат йўналтирилган бўлиб, мурожаат ўрганилиб ижобий ҳал этилди.

Бошқарма бошлиғига Хатирчи туманида яшовчи фуқаро Мирзаев Ўктам томонидан тумандаги ҳудудий ветеринария хизматини кўрсатувчи ходимлардан норози бўлиб билдирган оғзаки мурожаати рўйхатга олиб ўрганилган ва участка мудири ва вет санитарига “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди, ҳамда Навоий шаҳар ҳудудидан фуқаро Амонов Олим иш билан таъминлаш масаласида шахсий қабулида бўлган оғзаки мурожаати рўйхатга олиниб ўрганилди ва фуқарога тушунтириш берилди.

Вилоят ҲКТваООМХ давлат марказида 2 та жисмоний шахсларни иш билан таъминлаш масаласидаги 1 та ёзма ва 1 та оғзаки мурожаатлар рўйхатга олиниб ўрганилган ва фуқароларга тушунтириш берилган.

Шунингдек, вилоят ҲКТваООМХ давлат маркази томонидан ўзининг бўйсунувидаги  Навбахор,Учқудуқ ва Хатирчи туманларида мурожаатлар билан ишловчи ходимлар томонидан йўл қўйилган камчиликлари учун “Ҳайфсан” интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Бошқарма томонидан белгиланган иш режа асосида Конимех, Хатирчи, Нурота ва Навбаҳор туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларида ўрганиш ўтказилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлари учун Нурота туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими умумий бўлим мутахассиси Ю.Саидовага 14.03.2022 йилда 4-ш/т сонли буйруқ билан “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.

Бошқарма томонидан Қўмитадан 32 та ҳамда вилоят ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлардан ижро учун юборилган 11 та мурожаатлар ўрганилиб, маълумотлар тақдим этилган.

Бошқарма томонидан мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан
(19-6) 13 тага камайган, Қўмита ва бошқа ташкилотлардан тушган мурожаатлар сони (21-37) 16 тага кўпайган. (ўтган йили 21 та бўлиб,
15 таси Қўмитадан ва 6 таси ҳокимияти ва бошқа ташкилотлардан
-2022 йилда 37 та мурожаат ижро учун келиб тушган, шулардан
26 таси Қўмитадан ва 11 таси ҳокимият ва бошқа ташкилотлардан).

Ушбу мурожаатлар ҳудудлар кесимида кўриб чиқилганида

Қўмитадан тушган мурожаатлар:

Қизилтепа, Конимех,Хатирчи туманилари ва ТАШХИС марказида 2 тадан, Навбахор ва Томди туманларида 1 тадан ҳамда Навоий шаҳардан 3 тага кўпайган.

 

Бошқарма ахборот хизмати

dle

Kategoriya: Очик маълумотлар, Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *