» » Таҳлилий ахборотнома

 
 
 

Таҳлилий ахборотнома

Muallif: info dan 7-01-2021, 16:05, qaradi: 733

0

Навоий вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига 2020 йил 12-ойликда Жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатлар билан ишлар борасида амалга оширилган ишлар юзасидан

 

Таҳлилий ахборотнома

 

 

 

 

 

 

 

            Навоий вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича
2020 йил 12-ойликда жами 61 та мурожаатлар келиб тушган ҳаммаси назоратга олинган ва 61 таси ҳам кўриб чиқилган. Мурожаат муаллифларини 48 тасига тушунтириш берилган, 13 таси қаноатлантирилган. Кармана, Нурота, Хатирчи ва Навбахор туман Халқ қабулхоналаридан 4 та хамда Конимех туман Халқ қабулхонасидан 2 та мурожаатлар келиб тушган 6 тасига ҳам ўрганилиб тушунтириш берилган.

Жами 61 та мурожаатлардан 48 таси ёзма, 12 таси оғзаки ва 1 таси электрон мурожаатлар, шулардан 54 таси жисмоний шахслардан ва 7 та юридик шахслардан тушган мурожаат.

            Ушбу мурожаатлар бошқарма ва туманлар кесимида таққосланганида қуйидагича бўлиб:

            Вилоят ХКТваООМХД марказида 12 та мурожаат бўлиб, 10 таси жисмоний шахслардан ва 2 таси юридик шахслардан тушган мурожаат, 5 таси қаноатлантирилган, яъни ишга қабул қилинган, 7 таси эса бошқа масалалар бўйича ўрганилиб тушунтириш берилган.

Хатирчи туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида 25 та шулардан 21 таси жисмоний шахслардан ва 4 таси юридик шахслардан ёзма мурожаатлар қабул қилинган, шулардан 1 таси туман Халқ қабулхонасидан тушган,7 таси ижобий ҳал этилган 18 тасига тушунтириш берилган.

Кармана туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига 4 та мурожаат рўйхатга олинган 1 таси оғзаки раҳбар шахсий қабулида тушунтириш берилган, 3 таси ёзма мурожаат бўлиб тушунтириш берилган.

Конимех туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига 3 та мурожаат рўйхатга олинган 1 таси оғзаки раҳбар шахсий қабулида тушунтириш берилган, 2 таси ёзма мурожаат бўлиб Халк қабулхонасидан тушган тушунтириш берилган.

Нурота туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига 5 та мурожаат раҳбар шахсий қабулида 2 та ва масъул ходим қабулида 2 оғзаки мурожаати рўйхатга олиниб, 4 тасига тушунтириш берилган, 1 таси ижобий ҳал этилган.

Навоий шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига 1 та ёзма мурожаат рўйхатга олиниб, тушунтириш берилган.

Учқудуқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими раҳбари шахсий қабулида 2 та бошлиқ ўринбосарида 1 та ишга жойлашиш масаласида жами 3 та мурожаат рўйхатга олиниб, тушунтириш берилган.

Навбахор туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида 1 та ёзма туман Халқ қабулхонасидан тушган мурожаат рўйхатга олинган, бу мурожаат ўрганилиб тушунтириш берилган, Навбахор туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимидан фуқаро мурожаатига кўра ўз вақтида жойига бориб ижроси таъминланмаганлиги учун 2 та ходимга нисбатан “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.

Шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича туманларда ўрганишлар ўтказилиб йўл қўйилган хато ва камчиликлари учун Нурота ва Конимех туманида мурожаатлар билан ишлаш бўйича мутахассисларига нисбатан “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.

Бошқармада 7 та мурожаатлар рўйхатга олиниб, шулардан ишонч телефони орқали 2 та оғзаки ва 5 та ёзма мурожаатлар, 1 та иш ҳаки камайиб кетганлиги ва 6 таси бошқа масалалар бўйича ёзма мурожаатлар ўрганилиб тушунтириш берилди, шунингдек вилоят телевидениясида бир марта очиқ мулоқот ўтказилиб 20 дан ортиқ саволларга жавоблар берилди.

Бошқарма томонидан мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан
(99-61) 38 тага камайган, Қўмитадан ва бошқа ташкилотлардан тушган мурожаатлар сони (67-56) 11 тага камайган.(ўтган йили 67 та бўлиб,
36 таси Қўмитадан ва 31 таси ҳокимият ва бошқа ташкилотлардан
-2020 йилда 56 та мурожаат ижро учун келиб тушган, шулардан
33 таси Қўмитадан ва 23 таси ҳокимият ва бошқа ташкилотлардан).

Ушбу мурожаатларни кўпайиш сабаби ўрганилганида “Нур Замин Шер Вохалари” МЧЖ раҳбари Ш.Ўроқов, “Қизилтепа Чарм пойабзал” МЧЖ раҳбари И.Саидовлар мурожаатлари айнан битта мазмундаги
2 тадан мурожаатлари Қўмитадан ва вилоят ҳокимлигидан келиб тушган,

фуқаро Муйиддинов Шухрат айнан битта мазмундаги 3 та мурожаати Бошқармага, Кармана туман прокуратураси ва Адлия бошқармасидан,

фуқаро Боймуродова Дилдоранинг ҳам иккита мурожаати вилоят ҳокимлигидан,

фуқаро Нуримбетов Комилнинг Конимех туманидаги 7 та МЧЖ фаолиятида текшириш ўтказишни сўраб ёзган 3 та мурожаати Конимех ва вилоят прокуратурасидан,

фуқаро Ахмедов Абдураззоқнинг “Конимех Саржал Косай” МЧЖ раҳбари Б.Кочарбековни ҳаракатидан норози бўлиб ёзган 4 та мурожаатларидан 2 таси Қўмитадан ва 2 таси Конимех ва вилоят прокуратурасидан,

фуқаро Қаххарова Иринанинг 2 та мурожаати Бошқармага ва Қўмитадан ижро учун келган, такрорий мурожаатлар ташкил этади.

Ушбу мурожаатлар ҳудудлар кесимида кўриб чиқилганида

 

Қўмитадан тушган мурожаатлар:

Кармана-7 тага, Конимех-1тага, Навбахор-3 тага, Учқудуқ-2 тага, Хатирчи-1 тага камайган бўлса, Қизилтепа-2тага, Нурота 3 тага, Зарафшон 1 тага ва Навоий шаҳар 7 тага кўпайган.

 Бошқа ташкилотлардан тушган мурожаатлар:

Кармана 9 тага, Қизилтепа 2 тага, Хатирчи-2 тага камайган бўлиб, Конимех 4 тага, Навоий шаҳар 1 тага кўпайган.

 

Бошқарма ахборот хизмати

 

dle

Kategoriya: Очик маълумотлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *