» » » Ҳайвонларни идентификация қилмаса ҳам бўладими?

 
 
 

Ҳайвонларни идентификация қилмаса ҳам бўладими?

Muallif: info dan 2-12-2017, 08:36, qaradi: 2185

0
  • Ҳайвонларни идентификация қилдирмаса ҳам бўладими?

Ҳайвонларни давлат ветеринария хизматида рўйхатдан ўтказиш ва идентификация қилдириш мажбурийдир. 
 
Идентификация қилинмаган ҳайвонларни сақлаш ва боқиш таъқиқланади. 
 
Идентификация рақамини сақловчи атрибут ва/ёки ветеринария паспорти бўлмаган ҳайвонлар идентификация қилинмаган ҳисобланади ва улар назоратсиз ҳисобланиб, белгиланган тартибда эгасини аниқлаш учун тутиб олинади. 

  • Ҳайвонларни қаерда сўйиш керак?

Сўйиладиган ҳайвонларни тижорат мақсадларида фақат ихтисослашган сўйиш корхонасида сўйиш мажбурийдир (ветеринария врачининг рухсати билан шахсий эҳтиёжи учун сўйиш бундан мустасно)! 

  • Ҳайвон қандай сотилади?

Ҳайвон эгалари ҳайвон сотилганлиги ёки ҳадя қилинганлигини ветеринария паспортида Давлат ветеринария хизматининг вакилига тасдиқлатишга мажбурдир! 
Бунда, ҳайвон эгалари ўзларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини ҳам тақдим этади. 

  • Ҳайвон сотиб олганда нима қилиш керак?

Харидор (олувчи) ҳайвонни сотиб олганда (ҳадяни олганда) доимий яшаш жойи бўйича давлат ветеринария хизматининг вакилига етти кун ичида ҳайвонни ҳисобга қўйиш учун мурожаат қилишга мажбурдир! 

 

vetgov.uz сайти материаллари асосида таёрланди

dle

Kategoriya: Интерактив хизматлар » Савол-Жавоблар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *