» » » «Фуқаронинг рақамли мобил паспорти» лойиҳаси жорий қилинади

 
 
 

«Фуқаронинг рақамли мобил паспорти» лойиҳаси жорий қилинади

Muallif: info dan 25-05-2022, 08:57, qaradi: 459

0

Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг рақамли паспорти” лойиҳасини жорий қилиш ҳисобига аҳолидан муайян фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш амалиётини бекор қилишни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди

Ахборот технологиялари вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг Тошкент шаҳрида 2022 йил 15 июлдан 2023 йил 1 декабрга қадар тажриба тариқасида “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими негизида айрим турдаги маълумот ва ҳужжатларни электрон кўринишда тақдим этиш имкониятини берувчи “OneID mobile” мобил иловасини яратишни кўзда тутувчи “Фуқаронинг рақамли мобил паспорти” лойиҳасини жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

Белгилаб қўйилишича:

  • давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, тижорат ёки нотижорат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслар томонидан тажриба ўтказиш даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан талаб этиладиган алоҳида турдаги маълумот ва ҳужжатлар мобил илова орқали электрон кўринишда тақдим этилган тақдирда улар қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга бўлади;
  • мобил илова орқали тақдим этиладиган алоҳида турдаги маълумот ва ҳужжатлар ушбу мобил иловада шакллантириладиган QR-код орқали текширилади;
  • Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжати (паспорти ёки Ўзбекистон фуқаросининг идентификация картаси) бўлган 16 ёшга тўлган шахслар электрон ҳужжатлардан мобил илова орқали фойдаланиш ҳуқуқига эга;
  • мобил иловадан фойдаланишда мобил трафик учун тўлов ундирилмайди.

Вазирлик тажриба натижалари асосида 2023 йил 15 декабрга қадар ушбу лойиҳани бошқа соҳаларда ҳамда республиканинг барча ҳудудларида татбиқ этиш, қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан асослантирилган таклифлар киритади ҳамда лойиҳани амалга ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштириб боради.

Тошкент шаҳрида 2022 йил 15 июлдан бошлаб шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра:

  • жисмоний шахсларга давлат ва тижорат хизматлари, шу жумладан банк, туристик, суғурта, мобил, меҳмонхона ҳамда авиа ва темирйўл транспорти хизматлари кўрсатиш жараёнида маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда назарда тутилган маълумот ва ҳужжатларни мобил илова орқали тақдим этишга рухсат этилади;
  • давлат ва тижорат хизматларини кўрсатиш доирасида маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда жисмоний шахслардан мобил илова орқали тақдим этилган айрим турдаги маълумот ва ҳужжатларнинг асл нусхаларига тенглигини исботлашни талаб қилиш тақиқланади.
dle

Kategoriya: Эълонлар, Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *