Чорвачилик, парррандачилик, балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби белгиланди.
Унга кўра, чорвачилик хўжаликлари етиштирган йирик ва майда шоҳли молларнинг гўшт маҳсулотлари идентификация қилинган ҳайвонлардан олиниши ҳамда ҳайвонлар ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарида сўйилиши зарур бўлади.
Чорвачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштирилиб, гўшт учун сотилган йирик ва майда шохли моллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун 2000 сўм ҳамда сутининг бир литри учун 200 сўм;
Паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1000 сўм;
Балиқчилик хўжаликларига – интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқларнинг (лосось, форель ва осётр) ҳар бир килограмми учун 3000 сўм қолган турдаги балиқлар учун 1000 сўм.
Батафсил👉 https://lex.uz/pdfs/5503898
Manba: @VeterinariansUzbekistan