» » Мурожаатлар билан ишлаш бўйича 1 августь ҳолатига маълумот

 
 
 

Мурожаатлар билан ишлаш бўйича 1 августь ҳолатига маълумот

Muallif: info dan 8-08-2022, 11:29, qaradi: 444

0

        Навоий вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича
2022 йилнинг январь-июль ойларида Бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларида ҳамда вилоят Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида жами 9 та мурожаатлар рўйхатга олинган, ушбу мурожаатларни 3 таси ёзма 6 таси оғзаки мурожаатлар бўлиб барчаси жисмоний шахслар томонидан берилган.  Мурожаатлар ўрганилиб, 1 таси ижобий ҳал этилган, 8 тасига тушунтириш берилган.

Ушбу мурожаатлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганида:

            Томди тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида 1 та жисмоний шахснинг бошқа масаладаги оғзаки мурожаати “Ишонч телефони” орқали тушган бўлиб, ушбу мурожаат ўрганилиб фуқарога тушунтириш берилган.

Қизилтепа тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига туман Халқ қабулхонаси орқали 1 та бошқа масаладаги ёзма мурожаат йўналтирилган бўлиб, мурожаат ўрганилиб ижобий ҳал этилди.

           Бошқарма бошлиғига Хатирчи туманида яшовчи фуқаро Мирзаев Ўктам томонидан тумандаги ҳудудий ветеринария хизматини кўрсатувчи ходимлардан норози бўлиб билдирган оғзаки мурожаати рўйхатга олиб ўрганилган ва участка мудири ва вет санитарига “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди, ҳамда Навоий шаҳар ҳудудидан фуқаро Буматова Фазиланинг иш билан таъминлаш масаласидаги ёзма мурожаати, фуқаролар Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ҳудудидан Амонов Олим ва Конимех туманидан Фармонов Шохрух иш билан таъминлаш масаласида раҳбар шахсий қабулида бўлган оғзаки мурожаати рўйхатга олиниб ўрганилди ва фуқароларга тушунтириш берилди.

Вилоят ҲКТваООМХ давлат марказида 2 та жисмоний шахсларни иш билан таъминлаш масаласидаги 1 та ёзма ва 1 та оғзаки мурожаатлар рўйхатга олиниб ўрганилган ва фуқароларга тушунтириш берилган.

            Шунингдек, вилоят ҲКТваООМХ давлат маркази томонидан ўзининг бўйсунувидаги  Навбахор,Учқудуқ ва Хатирчи туманларида мурожаатлар билан ишловчи ходимлар томонидан йўл қўйилган камчиликлари учун “Ҳайфсан” интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Бошқарма томонидан белгиланган иш режа асосида Конимех, Хатирчи, Нурота ва Навбаҳор туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларида ўрганиш ўтказилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлари учун Нурота туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими умумий бўлим мутахассиси Ю.Саидовага 14.03.2022 йилда 4-ш/т сонли буйруқ билан “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.

Бошқарма томонидан Қўмитадан ижро учун юборилган 39 та ҳамда вилоят ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлардан 13 та мурожаатлар ўрганилганлиги маълум қилинади.

Қўмитадан тушган мурожаатлар:

Қизилтепа, Конимех, Хатирчи туманлари ва ТАШХИС марказида 2 тадан, Навбахор ва Томди туманларида 1 тадан ҳамда НЕавоий шаҳрида 3 тага кўпайган.

 

Бошқарма ахборот хизмати

dle

Kategoriya: Очик маълумотлар, Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *