Сана: 18-05-2022, 09:19 | Бўлим: Ташкилот хакида » Янгиликлар
Президент “Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармон имзолади. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz'га маълум қилди.
Ҳужжатга кўра, 2022 йил 1 июндан бошлаб давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларининг ойлик лавозим маошлари:
Бунда, тиббиёт муассасаси ходимларининг тариф ставкаларини ҳисоблаш амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициентларини тегишинча 1,15 ва 1,1 баробарга кўпайтириш орқали амалга оширилади.
Фармонга асосан, соҳа ходимларига қуйидагича устамалар тўланадиган бўлди:
Эндиликда барча тиббиёт ходимлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан бепул ўтказилади. Тиббиёт ходимлари йилда бир марта театр ва концерт томошаларига бепул олиб борилади.
Тиббиёт муассасаларида ССВ томонидан белгиланадиган рўйхатга мувофиқ юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокор-хирурглар лавозим маошининг 25 фоизи миқдорида қўшимча устама жорий этилади.
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, даволаш-профилактика муассасаларининг ходимларига уларнинг тиббиёт соҳасидаги илмни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини инобатга олган ҳолда, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фан доктори (Doctor of Science) илмий даражаси учун лавозим маошининг 60 фоизигача ва фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун лавозим маошининг 30 фоизигача миқдорда ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.
2022 йил 1 июлдан бошлаб вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан, шунингдек, хорижий давлатлардан Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Чимбой, Қораузак, Бўзатов, Шуманай, Қўнғирот туманларига бориб ишловчи шифокорларнинг ойлик лавозим маошига дастлабки уч йил давомида 100 фоиз, Мўйноқ тўманида эса 200 фоиз миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама тўловлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади. Бу устамаларни олиш учун шифокор бошқа ҳудудда камида икки йил ишлаган ҳамда камида иккинчи даражали малака тоифасига эга бўлган бўлиши лозим.
Иш ҳақи тўланишини таъминланади....
МЕҲНАТ БОЗОРИДА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА...
Ветеринария мутахассислари иш ҳақларига устамалар белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳскамасининг 2017 йил 4 декабрдаги “Давлат ветеринария хизмати ходимлари...
Бюджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик учун қўшимча ҳақ миқдори оширилди...
ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ МУТАХАССИСЛАРИГА ОЛИЙ МАЛАКА ТОИФАСИ БЕРИЛАДИ...