Ғойибон маҳалласида жойлашган "Қизилтепа парранда кластери" МЧЖда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Ҳайитов бошчилигида ҳамда сектор раҳбарлари, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, МФЙ раислари ва аҳоли иштирокида Паррандачиликни ривожлантириш ва аҳоли хонадонларида парранда боқишни ташкил қилиш бўйича ўқув семинари ўтказилди.
Семинарда сўзга чиққанлар туманда паррандачилик соҳасини ривожлантириш бўйича маҳаллабай ишлаш ва бажариладиган ишлар, аҳоли хонадонларига гўшт ва тухум йўналишидаги жўжаларни етказиб бериш тизими каби масалаларга алоҳида тўхталишди, улар парвариши бўйича тавсияларини беришди.
Семинардан сўнг иштирокчилар ушбу маҳаллада гўшт йўналишида жўжа парваришлаётган хонадонларда бўлиб, улар амалга ошираётган ишлар билан танишишди.
Маълумот учун: бугунги кунда туманда барча тоифа хўжаликларда 780 мингга яқин паррандалар мавжуд.
Тумандаги фаолият юритаётган 9 та паррандачилик йўналишидаги хўжаликларда 165 мингга яқин парранда мавжуд бўлиб, хўжаликларнинг 3 таси гўшт йўналишида ва 6 таси тухум йўналишида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида барча тоифа хўжаликлар томонидан 41 миллион 371 минг дона тухум, 587 тонна парранда гўшти етиштирилди.
Manba: https://t.me/navoiuz_official