Яқинда Навоий вилояти ҳамда вилоятнинг Нурота туманида ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази бинолари фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан очилиш маросими тадбири ташкил этилди. Унда Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази, вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси раҳбарияти ҳамда ҳудуддаги ветеринария мутахассислари иштирок этди.
Айтиш жоизки, ушбу бинолар айни пайтда тўлиқ қайта таъмирдан чиқарилиб, янги замонавий ускуналар ва лаборатория жиҳозлари билан таъминланган.
Manba; @VeterinariansUzbekistan