Bилоят ҳокими ўринбосари Саъдулла Истамов, Хатирчи тумани ҳокими Сайфиддин Низамов бошчилигида тумандаги "Боғишамол" маҳалла фуқаролар йиғинида, туманда паррандачиликни ривожлантириш ва аҳоли хонадонларида парранда боқишни ҳамда узум плантациялари ташкил этиш ва бу орқали уларни даромадга йўналтириш мавзусида тумандаги барча маҳалла раислари иштирокида амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда туман ҳокими "Боғишамол" МФЙ мисолида тумандаги барча маҳаллаларда паррандачиликни ривожлантириш, узум плантацияларини ташкил этиш, бу йўналишда хар бир хонадонни даромадли қилиш тўғрисида гапириб ўтди.
Шундан сўнг семинар иштирокчилари паррандачилик орқали даромад топиб келаётган Холиқов Наврўз ва узум етиштиришнинг ҳадисини олган Шавкат ака Муҳаммадиев хонадонларида ҳамда "Олтинсой" маҳалласи ҳудудида тадбиркор Шерзод Тешаев томонидан барпо этилган узумзорда бўлишиб, товуқ жўжалардан ҳамда узумчиликдан даромад олиш йўл йўриқлари билан танишдилар.
Manba: https://t.me/navoiuz_official