Давлат ветеринария хизмати ҳамда ИИБ Карантин бўлими ходимлари ҳамкорлигида ташкил этилаётган рейд тадбирлари давом этмоқда.
Тадбир доирасида Навоий вилоятининг Нурота туманида ноқонуний равишда чорва ҳайвонларини сўйиш фаолияти билан шуғулланувчи шахслар аниқланди.
Ўтказилган текширувлар ва кўрилган чора-тадбирлар давомида мазкур шахслар фаолияти тўхтатилди ҳамда уларга белгиланган тартибда чора кўрилди.
Manba: @VeterinariansUzbekistan