» » » МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

 
 
 

МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

Muallif: info dan 10-12-2020, 22:04, qaradi: 1012

0

МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИРЕСПУБЛИКА МИЛЛИЙ МАТБУОТ МАРКАЗИДА ҚОРАМОЛЛАРНИ СУНЪИЙ УРУҒЛАНТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ МАВЗУСИГА БАҒИШЛАНГАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

 

       Республика миллий матбуот марказида “Қорамоллар маҳсулдорлигини ошириш ва наслини яхшилашда сунъий уруғлантиришнинг аҳамияти” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.  

        Унда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси масъул ходимлари, “Ўзнаслчилик” давлат корхонаси мутахассислари, осеменаторлар, чорвадор-фермерлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.  

        Тадбирда қорамоллар наслини янада яхшилаш, чорвачиликда юқори маҳсулдорликка эришиш ва ҳайвонлар касалликларининг олдини олишда сунъий уруғлантиришнинг аҳамияти хусусида фикр юритилди.

        Мутахассислар томонидан анжуман давомида чорва ҳайвонларини сунъий уруғлантиришнинг афзал жиҳатларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, тадбирда журналистлар ўзларининг мавзуга доир саволларига атрофлича жавоб олишди.  

        Маълумки, чорвачиликда наслчилик-селекция ишларини самарали ташкил этиш, чорва молларининг насли ва маҳсулдорлик кўрсаткичларини яхшилаш аҳолини чорвачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Бу жараёнда эса қорамоллар зотини яхшилаш учун сунъий уруғлантириш ишларини самарали ташкил этиш чорвачиликда маҳсулдорликни ошириш, жумладан гўшт ва сут маҳсулдорлигини кўпайтириш ҳамда уларнинг таннархини арзонлаштиришга имкон яратилади.

Шунинг учун ҳам айни пайтда аҳоли хонадонлари, шахсий ёрдамчи, дехқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари бош сонини кўпайтириш ва чорвачиликда маҳсулдорликни оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ушбу ишларни самарали ташкил этиш мақсадида ҳозирги кунда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Ўзнаслчилик” давлат корхонаси томонидан наслли буқа уруғлари ишлаб чиқарилмоқда. Жорий йил давомида корхона томонидан 1 млн 350 минг 740 доза уруғ ишлаб чиқарилди ҳамда аҳоли ва фермер хўжаликларига етказиб берилди.

Сунъий уруғлантириш ишлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш чорвадорлар ва селекционерлар зиммасига қатор вазифаларни, шу жумладан чорва молларини Ўзбекистоннинг табиий экологик иқлим ва озуқа шароитларига мослашган ҳамда турли касалликларга чидамли, янги сермаҳсул зотларини кўпайтириш каби вазифаларни юклайди.  

       Чорва молларини сунъий уруғлантириш орқали ҳайвонларнинг бир неча юқумли, юқумсиз ва паразитар касалликларининг олди олинади ҳамда ўз вақтида ҳайвон организмининг яхши ривожланишига, шу билан бирга ем-хашаклардан унумли фойдаланишга кенг йўл очилади.  

        Сунъий уруғлантириш йўли билан олинган бузоқлар табиий усулда қочириш орқали олинган бузоқларга нисбатан тез ўсиши ва касалликларга нисбатан чидамлилиги жиҳатлари билан ажралиб туради.

        Соҳада наслчилик ишларини ташкил этишдан асосий мақсад – бу кам озуқа ва меҳнат сарфлаб, экологик тоза ҳамда кўпроқ ҳажмда маҳсулот етиштириш учун қорамоллар наслини узлуксиз яхшилаб боришдан иборатдир.  

Чорва молларини асраш, парвариш қилиш ва озиқлантириш шароитини яхшилаш билан бир қаторда ирсий хусусиятларини ижобий томонга ўзгартириш наслчилик ишининг муҳим бўғини, десак муболаға бўлмайди.

         Қорамолларни сунъий уруғлантиришнинг яна бир муҳим жиҳати шуки, 1-авлодда 25%, 2-авлодда 50% ва 3-авлодда 75% маҳсулдорлик ортади ва қорамол зоти яхшиланади.

        Наслчилик-селекция ишларини жадал ривожлантириш учун эса икки усулдан фойдаланиш мумкин. Биринчиси – четдан наслли молларни келтириш ҳамда уларни кўпайтириб бориш ҳисобига, иккинчиси – юқори генетик имкониятларга эга бўлган, насл қиймати бўйича баҳоланган наслли буқаларнинг уруғи билан мавжуд сигир ва ғунажинларни сунъий уруғлантириш орқали амалга оширилади.  

Сигир ва ғунажинларни уруғлантириш эркин усулда амалга оширилса, бир буқа уруғи билан бир йилда 30-60 бош сигирни, сунъий қочириш усулида эса 2-3 минг, баъзи ҳолларда 5-7 минг бош сигирни қочириш мумкин. Сунъий уруғлантииш тадбирини жорий қилиш ҳисобидан 50-100 бош, баъзан 500 бош буқаларга бўлган талабни бир буқа уруғидан фойдаланиб ҳам таъминлаш мумкин.  

Демак, қишлоқ хўжалик ҳайвонларини сунъий уруғлантириш – бу зотни такомиллаштириб боришда ва молларнинг пуштдорлик хусусиятларини яхшилашда иқтисодий жиҳатдан самарали усул ҳисобланади. Сунъий уруғлантириш – бу кенг кўламли селекция тадбирларининг асосий воситаси ва у юқори маҳсулдор наслли буқалар имкониятидан фойдаланиб, сигир ва ғунажинларни насл сифатини яхшилашни қисқа муддатларда амалга ошириш имкониятини беради.  

Бу усулдан фойдаланиш маҳаллий жайдари моллардан ҳам кўпроқ иқтисодий фойда олиш ва ирсий имконияти юқори бўлган наслли буқалар уруғидан самарали фойдаланиш, ҳайвонлар бош сонини ошириш ҳамда яхши маҳсулдорликка эришишга замин яратади.  

         Ҳозирги пайтда чуқур музлатилган ҳолдаги наслли буқалар уруғини республикамизнинг барча ҳудудларига етказиб бериш имконияти мавжуд. Бу усулни самарадорлик даражаси эса молларни тўла қийматли озиқлантириш, асраш шароитларига, техник осеменаторнинг малакасига, қочириш усулига, сунъий қочириш пунктининг жиҳозланишига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади.

 

Манба:http://vetgov.uz  сайти

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *