0
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 сентябрдаги “Вазирлар Маҳкамасининг “Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2020 йил 12 майдаги 280-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги 590-сонли қарори қабул қилинди.
Қарор билан “202-2023 йилларда чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган “меринос” зотли қўй ва “ангор” зотли эчкиларнинг жуни учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом” тасдиқланди.
Низомга мувофиқ чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга “меринос” зотли қўй ҳамда “ангор” зотли эчкилардан қирқиб олиниб, ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган ҳар бир килограмм жун учун давлат томонидан икки минг сўмдан субсидия ажратилиши белгиланди.
Қарор 2021 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
dle