» » » Субсидия бериш тартиби тасдиқланди

 
 
 

Субсидия бериш тартиби тасдиқланди

Muallif: info dan 19-05-2020, 11:48, qaradi: 1506

0

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 майдаги “Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 280-сонли қарори 

 

          Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан кўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4576-сон қарори ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 майдаги “Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 280-сонли қарори қабул қилинди.

          Ҳукумат қарори билан ушбу субсидияларни ажратиш тартиби белгиланди, тегишли низомлар тасдиқланди.

         Қарор билан шунингдек, чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссияларининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссияси таркиби тасдиқланди.

         Белгиланган тартибга кўра, субсидия олувчи туман комиссиясига ариза билан мурожаат этади.

         Туман комиссияси аризани кўриб чиқиб, субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилади.

         Субсидия ажратиш тўғрисида хулоса қабул қилинганда бу ҳақда субсидия олувчи хулоса қабул қилинган куни хабардор қилинади.

         Туман комиссияси томонидан ариза нусхаси, унга илова қилинган ҳужжатлар ва субсидия ажратиш тўғрисидаги хулоса  вилоят комиссиясига тақдим этилади.

         Вилоят комиссияси ўз навбатидан ҳужжатларни 2 иш кунида "Ўзбекчорванасл" агентлигига юборади.

         Агентлик томонидан ҳужжатлар кўриб чиқилади ва субсидия маблағлари субсидия олувчиларнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисобварақларига ўтказиб берилади.

                     

                        Манба: https://lex.uz/

Бошқарма ахборот хизмати

dle

Kategoriya: Янгиликлар, ВМ карорлари

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *