» » » Утемуратов Абусодик оға 60 ёшда

 
 
 

Утемуратов Абусодик оға 60 ёшда

Muallif: info dan 13-06-2019, 22:36, qaradi: 1475

0

Қутлуғ 60 ёшингиз муборак Абдусодиқ оға!

 

 

Чорвадорлар юртида, чорвадор оиласида тўғилиб ўсган, ёшлигидан ветеринария мутахассисларининг машаққатли ва шарафли фаолиятини кўриб ўсган Утемуратов Абдисадик Селибаевич ветеринар касбини эгаллашга қатъий бел боғлаган эди. Ушбу  касбга бўлган меҳр Абдисадиқ оғани   ўрта мактабни тугаллаши билан Самарқанд  зооветеринария техникумига чорлади.Утемуратов Абусодик оға 60 ёшда

1978 йилда техникумни муваффақиятли тугаллаб  овулга қайтиши билан  меҳнат фаолиятини ветеринария санитари сифатида бошлаган Абдисадиқ оға “Прогресс” совхозида веттехник, зоотехник лавозимларида ишлаб, ўз меҳнати билан тезда туман раҳбариятининг назарига тушди ва уни  чорвачилик бўлими  мудири лавозимига тайинлашди, кейинчалик чорвачиликни ривожлантиришдаги ютуқлари туфайли  “Молдиман” акциядорлик жамияти раиси лавозимга сайланди.Утемуратов Абусодик оға 60 ёшда

            Меҳнаткашлиги, ташкилотчилиги билан эл-юрт ҳурматига эришиб, ишлаб чиқаришда катта тажрибага эга бўлган Абдусадиқ оға  ютуқлар билан чегараланиб қолмади, ўз билим ва савиясини янада ошириш мақсадида Самарқанд қишлоқ хўжалик  олийгоҳининг  ветеринария факультети сиртқи бўлимида  ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиб, олий маълумотли ветеринария  мутахассиси бўлиб етишди.Утемуратов Абусодик оға 60 ёшда

            Томди тумани ветеринария бўлимида ветеринария шифохонаси мудири, паразитолог ветврач  лавозимларида ишлаб, соҳанинг етук мутахассисларидан бирига айланди. Мустақиллик йилларида нафақат вилоят, республика ҳудудини четдан юқумли касалликлар қўзғатувчилари кириб келишидан ҳимоя қилишда  катта ҳиссасини қўшди.

2006-2014 йиллар давомида тумандаги “Балиманов” ширкат хўжалиги бош ветеринария врачи  лавозимида  фаолият юритиб, хўжаликни иқтисодий тиклаш, чорва моллари бош сонини тиклаш ва кўпайтириш, маҳсулдорлигини оширишда салмоқли ҳисса қўшди.

Унга катта  тажриба, чуқур билимга эга бўлган мутахассис сифатида вилоят раҳбарияти томонидан ишонч билдирилиб, 2017 йилда туман ветеринария бўлимига раҳбар этиб тайинланди.

Утемуратов Абдисадик Селибаевич ўз меҳнат фаолияти давомида  билимдонлиги, чорвачиликнинг барча соҳаларини чуқур билиши, меҳнатсеварлиги, ташкилотчилиги билан эл-юртнинг ҳурмат ва эътиборига сазовор бўлди. Турмуш ўртоғи Ауескул опа билан  5 нафар фарзандларини тарбиялаб, вояга етказиш билан бир қаторда кўплаб  шогирдлар етиштирди. Абдусодиқ оға раҳбарлигида туман ёшларини ветеринария соҳасида олий таълим муассасаларига жалб қилиш ишлари тизимли йўлга қўйилди, туманда ветеринария соҳасида олий маълумотли ветеринария мутахассислари етишмовчилиги муаммоси  бартараф этилди.Утемуратов Абусодик оға 60 ёшда

            Вилоят ветеринария соҳаси аҳли Утемурод оғани наслчилик-селекция ишларини юритишнинг илмий асосланган инновацион услубларини жорий этиш,  қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари орасидаги эпизоотик осойишталик ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш борасида етук мутахассис, устоз, юксак фазилатли инсон сифатида ҳурмат қилади.Утемуратов Абусодик оға 60 ёшда

Ҳурматли Утемуратов Абдисадик Селибаевич,

Вилоят ветеринария тизими ишчи ва ходимлари   Абдусодиқ оғани  қутлуғ 60 ёши билан чин  дилдан  муборакбод  этади!

Сизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонингизга  файз-барака, тўкин-сочинлик тилаймиз,  невара-чевараларингиз камолини кўриб, уларни ўзингиздай эл-юрт ҳўрматини қозонган,   ватанимиз ҳақиқий фарзандлари этиб вояга етказишингизда ҳамда

ветеринария соҳасини янада ривожлантириш ишларида сизга  Олоҳнинг ўзи мададкор бўлсин!

 Бошқарма маъмурияти

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *