» » » Хатирчи туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди

 
 
 

Хатирчи туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди

Muallif: info dan 8-05-2019, 16:42, qaradi: 1816

0

Хатирчи туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтдиХатирчи туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди

 

      Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги  “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5696-сон Фармони билан чорва молларининг наслини яхшилаш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик йўналишидаги чорвачилик хўжаликлари фаолиятини ҳамда чорвачилик маҳсулотларини етиштиришда йирик тадбиркорлик субъектлари кўпайтирилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида   Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси эпизоотик осойишталикни таъминлаш, ҳайвонларнинг юқумли касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ташхис қўйиш ва тарқалишининг олдини олиш, чорвачиликнинг барча тармоқларини ва наслчиликни ривожлантириш учун масъул давлат бошқаруви органи этиб белгиланди.

Ушбу Фармон ва қарор ижроси доирасида вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси,  вилоят “Чорванасл” маркази томонидан  жойларда  аҳолига, тадбиркорларга қарор мазмун моҳиятини тушунтириш,  сунъий уруғлантиришнинг  афзалликларини ўқтириш, наслчиликни ривожлантиришга йўналтирилган тадбирлар ташкил этилмоқда.

       Жорий йилнинг 7 май куни айнан шу мақсадда Хатирчи туманида кўргазмали ўқув-амалий семинари ташкил этилди.

       Хатирчи туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди Маҳалла фаоллари, тадбиркорлар ҳамда  туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахасслари иштирокида ўтказилган семинарда сўзга чиққан вилоят ветеринария ва чорвчиликни ривожлантириш бошқармаси бўлим бошлиғи Б.Жузбаев,  вилоят “Чорванасл маркази директори П.Дуйсенов, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантири ш бўлими бошлиғи Ш.Тўраевлар семинар иштирокчиларига  Президентимиз томонидан қабул қилинган Фармон ва қарор мазмун моҳияти, наслчилик-селекция ишларини  ташкил этишга давлатимиз ва хукумат раҳбарияти томонидан яратилган қўлайликлар ҳамда наслчилик-селекция ишларининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш,  оила даромадини оширишдаги роли тўғрисида  батафсил тушунчалар бердилар.

    Хатирчи туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтдиТадбир қатнашчиларига семинар ўтказилаётган “Нурмухаммад Ризо” қорамолларни  ўрчитиш  шаҳобчаси томонидан ўрчитилган сигирлардан олинган зотли бузоқлар мисолида наслчилик-селекция ишларининг самараси, хусусан  уларнинг зотдор молларга хос экстерьери,  ўсиш суръати ва  эришиладиган маҳсулдорлик ҳамда бунинг натижасида олинадиган даромад бўйича тбатафсил тушунтиришлар берилди.

“Нурмухаммад Ризо” қорамолларни сунъий ўрчитиш шахобчаси  аҳолига зооветеринария сервис хизматлари кўрсатиш борасида тумандаги мавжуд 10 та шаҳобчаларнинг  ўртасида   илғор шаҳобчалардан бири  саналади.  Шаҳобча томонидан ўтган 2018 йилда 700 бош қорамоллар сунъий уруғлантирилган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида 251 бош  сигир ва ғуножинлар сунъий уруғлантирилди. Шаҳобча мудири Алишер Останоев  маҳалла  аҳли ўртасида ўзининг  меҳнатсеарлиги, хушмуомилалиги, билимдонлиги билан ҳурмат қозонган. Унинг меҳнатлари хукуматимиз раҳбарияти томонидан ҳам муносиб баҳоланиб, қорамолларни сунъий уруғлантириш ва бузоқ олиш, ҳудуднинг эпизоотик барқарорлигини таъминлашдаги  фидокорано меҳнатлари учун  “Дамас” русумли автомашина билан тақдирланган.

    Хатирчи туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтдиСеминар ўтказиш учун  Хатирчи тумани  бежиз танланмади: Туман ҳудудида 135825 бош йирик шохли, 243801 бош майда шохли моллар, 567271  бош паррандалар парваришланмоқда, ҳар йили 41 минг тонна гўшт,  178 минг тонна сут,  60 миллион дона тухум етиштирилувчи, 173 мингдан зиёд аҳоли истиқомот қилувчи, аҳоли зич жойлашган  ҳудуд ҳисобланади.  Хатирчи туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди

       Туманда бундай илғор зооветеринария шаҳобчалари ва уларда  фаолият кўрсатиб эл-юрт  ҳурматига сазовар бўлган  ветеринария мутахассилари сероб, А.Навоий ветеринария участкаси мудири Камолиддин Эшпўлатов,  А.Пўлатов ветеринария участкаси ветеринария врачи Холмўмин Аҳадов, Оқ-олтин ветеринария участкаси ветеринария врачи Салохиддин Қораев,  Ш.Рашидов ветеринария участкаси ветеринария врачи Абдулла Қаршиевлар  шулар жумласидандир.

      Абдулла ака Қаршиев  соҳадаги  кўп йиллик самарали меҳнатлари учун  “Олтин тўлпор” совриндари бўлган бўлса яна 5 нафар ветеринария  участка ходимлари  қимматбаҳо совғалар, Вилоят, туман раҳбариятининг Фахрий Ёрлиқлари билан тақдирланган.

       Тумандаги барча сунъий ўрчитиш шаҳобчалари зарурий асбоб-ускуналар билан таъминланиш билан бир қаторда уларга  7 та “Лифан” русумли  мотоцикллар, 15 дона велосипедалар ажратиб берилган.

       Хатирчи туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтдиТуманда 2019 йилда жами 20 668 бош сигир ва қочириш ёшидаги таналарни суъний уруғлантириш режалаштирилган бўлиб, шу кунга қадар 5 810 бош сигир ва қочириш ёшидаги таналарни сунъий уруғлантирилганлиги фикримизнинг яққол далилидир.

        Семинарда сўзга чиққан маҳалла фаоллари ва тадбиркорлар  сунъий уруғлантириш натижасида олинган бузоқлар ҳақиқатдан ҳам  сермаҳсул бўлиб етишаётганлигини,  аҳоли ўртасида  қорамолларни сунъий уруғлантиришга бўлган қизиқиш кундан-кунга ошиб бораётганлигини таъкидлаб ўтдилар,  қорамоллар отини яхшилаш борасида яратилган қўлайликлар учун миннатдорчилик изҳор этдилар.

        Хатирчи туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтдиСеминар якунида қорамолларни сунъий ўрчитиш, эпизоотик барқарорликни таъминлашда фидокорона меҳнат қилиб келаётган ветеринария мутуахассилари вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг Фахрий Ёрлиқлари ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.  Хатирчи туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди

       Вилоят ҳокимлиги билан шу каби семинарларни барча туманларда ташкил этиш келишилиб олинди.

      Муҳтарам ПРезидентимиз, Хукумат раҳбарияти томонидан ветеринария ва чорвачиликни ривожлантиришга бўйлаётган эътибор, яратилаётган шароит ва имтиёзлар сўзсиз соҳанинг барча мутахассиларини  янада фидокорона меҳнат қилишга чорлайди.

 

Бошқарма ахборот хизмати

 

dle

Kategoriya: Янгиликлар, Ветеринария сервис хизматларини кўрсатиш бўйича

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *