Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини илм-фан ютуқлари асосида ташкил этиш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик сингари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг етакчи тармоқларида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, ветеринария сервиси сифатини ошириш, эпизоотик осойишталикни ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, соҳада етук билимли ва илмий салоҳиятли кадрлар салмоғини кўпайтириш, аҳолининг ветеринария медицинаси соҳасидаги билим даражасини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 ноябрдаги 926-сон қарори билан Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали Ветеринария ва зоотехния факультети негизида Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали ташкил этилди.
Бошқарма ахборот хизмати
Манба: http://lex.uz сайти