» » » РЕЖАЛИ ТЕКШИРИШЛАР 5 ЙИЛДА БИР МАРТА ЎТКАЗИЛАДИ

 
 
 

РЕЖАЛИ ТЕКШИРИШЛАР 5 ЙИЛДА БИР МАРТА ЎТКАЗИЛАДИ

Muallif: info dan 17-09-2017, 09:56, qaradi: 2186

0

СОЛИҚ МАСЛАҲАТЧИЛАРИНИНГ ХУЛОСАСИНИ ОЛДИНГИЗМИ – РЕЖАЛИ ТЕКШИРИШЛАР 5 ЙИЛДА БИР МАРТА ЎТКАЗИЛАДИ

 

ҚҲТБТ порталида солиқ маслаҳатчилари институтининг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилди.

 

Солиқ маслаҳатчилари ҳисобот тузишади ва топширишади

 

«Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига қўшимчалар солиқ маслаҳати бўйича хизматлар рўйхати кенгайтирилишини назарда тутади. Унга мижоз (ишонч билдирувчи) номидан солиқ ҳисоботини тузиш, шунингдек солиқ органи ва статистика органларига солиқ ва молиявий ҳисоботларни тақдим этишни киритиш таклиф этилмоқда.

 

Солиқ кодексига тузатишлардан келиб чиқиб солиқ маслаҳатчилари солиқ ҳисоботларини ишончнома асосида топширади.

 

Стажга эга солиқчилар махсус курсдан озод этилади

 

Солиқ органларида 10 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган номзодларни солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича махсус курсдан озод этиш таклиф этилмоқда.

 

Маълумот учун: ҳозирги кунда бу солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун барча номзодларга қўйиладиган талаблардан бири.

 

Ушбу қоида солиқ хизматидан бўшаганларга ҳам ишдан бўшаган вақтидан бошлаб 3 йил ичида татбиқ этилади.

 

Режали текширишлар даврийлиги оширилади

 

Қуйидагиларнинг молия-хўжалик фаолиятини 5 йилда 1 маротабадан кўп бўлмаган муддатда режали текшириш таклиф этилди:

• ҳалол солиқ тўловчиларни;

• солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш, солиқ солиш билан боғлиқ объектларни аниқлаш ва ҳисобга олиш масалалари бўйича солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг хулосасига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини.

 

Тадбиркорлик субъектлари рўйхатга олиш жойи бўйича солиқ органига солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг тегишли хулосасини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июлига қадар тақдим этишлари керак бўлади.

 

 

Манба: http://www.norma.uz

 

 

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *