» » » Амалий семинар ташкил этилди

 
 
 

Амалий семинар ташкил этилди

Muallif: info dan 12-01-2017, 17:23, qaradi: 2835

0

Амалий семинар  ташкил этилдиВилоят давлат ветеринария бошқармаси томонидан Республика Давлат ветеринария бош бошқармаси ва ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси, “Agro Biznes Inform” журнали таҳририяти билан ҳамкорликда 2017 йил 10 январ куни “Ветеринария дори воситалари савдосининг ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқлигини таъминлаш: долзарб вазифалар ва уни янада такомиллаштириш” мавзусида амалий семинар ўтказилди. Туман ва шаҳарлар давлат ветеринария бўлимлари, вилоят ва туманлар давлат ветеринария лабораторияси раҳбар мутахассилари, тадбиркорлар жалб этилган семинарда O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий ташкилоти аппарат раҳбари Ш.Холбоев, Амалий семинар  ташкил этилдиРеспублика давлат ветеринария лабораторияси директори Б.Тангяриқов, Амалий семинар  ташкил этилди “Agro Biznes Inform” журнали вакили М.Тешабоевлар Амалий семинар  ташкил этилдиўз маърузаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги

“Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлома ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-4848-сонли Фармони аҳамияти ва долзарблиги, Ўзбекистон Республикасида ветеринария дори воситалари савдосининг бугунги ҳолати, мавжуд ижобий тенденциялар ва салбий ҳолатлар, ветеринария дори воситалари, озуқалар ва озуқабоп қўшимчаларни тайёрлаш, ташиш, экспорт ва импорт қилишда ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари ҳамда ветеринария дори воситалари савдоси фаолиятига оид лицензия талаблари ва шартларини, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда оммавий ахборот воситалари ҳамда ўзаро ҳакорликнинг ўрни ва аҳамиятига батафсил тухталиб, ушбу долзарб мавзуларни презентация кўринишида, чуқур тушинтириб бердилар.

Бошқарма бош мутахассиси Б.Жузбаев томонидан семинар иштирокчиларига презентация шаклида тайёрланган “Ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган энг кам талаблар”, “Ветеринария фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом” ҳар бир банди мазмуни ва моҳияти юзасидан батафсил тушунчалар берилди.Амалий семинар  ташкил этилди

Семинарда сўзга чиққан тадбиркорлар М.Султонов, Э.Ражабов, З.Тешаев,Амалий семинар  ташкил этилди И.Эшмурадов, вилоят чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекцияси, вилоят давлат ветеринария бошқармаси мутахассислари семинар юқори савияда ташкил этилганлигини, тадбиркорларга яратилган қўлайликлар, хусусий мулкни ҳимоя қилишга қаратилган қонун ҳужжатларини кенг оммага тарғиб қилишда ижобий аҳамият касб этишини таъкидлашди.

Семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга малакали мутахассилар томонидан батафсил жавобларни олдилар.

 

Бошқарма ахборот хизмати гуруҳи.

 

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *