» » » Бошқармада ахборот хизмати ташкил этилди

 
 
 

Бошқармада ахборот хизмати ташкил этилди

Muallif: info dan 13-12-2015, 11:42, qaradi: 3174

0

Бошқармада ахборот хизмати ташкил этилдиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 сентябрдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 203-сонли қарори билан аҳолини, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларини Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолияти, мамлакатда изчил амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар тўғрисида хабардор қилиш самарадорлигини ошириш вазифаси белгилаб берилган эди.

Вилоят давлат ветеринария бошқармаси фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш, кенг жамоатчилик ва аҳолига Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг бориши, ветеринария соҳасидаги ислоҳатлар, соҳага жорий қилинаётган фан ва техника ютуқлари, инновациялар, ветеринария фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, идора фаолиятининг долзарб жиҳатларини ўз вақтида ва кенг ёритиб бориш мақсадида бошқармада ахборот хизмати гуруҳи ташкил этилди.

Ахборот хизматнинг асосий вазифалари этиб:

бошқарма раҳбарияти томонидан белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашиш;

бошқарма фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг миллий оммавий ахборот воситаларида, бошқарма расмий веб-сайтида эълон қилинишини таъминлаш;

миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида идора фаолиятининг долзарб жиҳатларини, тегишли соҳадаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш масалаларини ёритиш;

интернет тармоғидаги бошқарманинг расмий веб-сайтининг самарали фаолиятини таъминлаш;

идорага нисбатан ижтимоий фикрнинг аҳволини ҳамда маҳаллий, республика ва хорижий оммавий ахборот воситалари муносабатини таҳлил қилиш ва улар тўғрисида идора раҳбариятини хабардор қилиш белгиланди.

 

Бахтберган Жузбаев, бошқарма ахборот хизмати гуруҳи раҳбари

 

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *