Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 июлдаги "Ўзбекистон Республикасида Халқаро тиббий-санитария қоидаларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 220-сонли қарори қабул қилинди.
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Халқаро тиббий-санитария қоидаларини жорий этиш бўйича бош координатор этиб белгиланди.
Қарор билан Халқаро тиббий-санитария қоидаларини жорий этиш бўйича масъул давлат ва хўжалик бошқаруви органлари рўйхатига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳам киритилган.