Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 9 июлда 177-5-рақам билан рўйхатдан ўтказилган 2015 йил 7 июлдаги 64-сонли буйруғи билан "Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг махсус жамғармаси тўғрисидаги низом" нинг 3.2-бандига ўзгартириш киритилди.
Эндиликда бюджет ташкилотларининг ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришган, малакали мутахассиларига иш ҳақининг 50 фоизигача устамалар белгиланиши мумкин. Давлат бюджетидан молиялаштирилувчи давлат бошқаруви органларида устамаларнинг юқори миқдори чегараланмайди.