» » ТАҲЛИЛИЙ АХБОРОТНОМА

 
 
 

ТАҲЛИЛИЙ АХБОРОТНОМА

Muallif: info dan 31-03-2022, 17:25, qaradi: 582

0

Навоий вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига 2022 йил 1-чорагида Жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатлар билан ишлар борасида амалга оширилган ишлар юзасидан

 

Тахлилий ахборотнома

 

              

           Навоий вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича
2022 йилнинг 1-чорагида Бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларида ҳамда вилоят Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида жами 3 та мурожаатлар рўйхатга олинган, ушбу мурожаатларни 1 таси ёзма 2 таси оғзаки мурожаатлар бўлиб учтаси ҳам жисмоний шахслар томонидан берилган.

            Ушбу мурожаатлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганида:

             Томди тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида 1 та жисмоний шахснинг бошқа масаладаги оғзаки мурожаати “Ишонч телефони” орқали тушган бўлиб, ушбу мурожаат ўрганилиб фуқарога тушунтириш берилган.

Қизилтепа тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига туман Халқ қабулхонаси орқали 1 та бошқа масаладаги ёзма мурожаат йўналтирилган бўлиб, мурожаат ўрганилиб ижобий ҳал этилди.

            Бошқарма бошлиғига Хатирчи туманида яшовчи фуқаро Мирзаев Ўктам томонидан тумандаги ҳудудий ветеринария хизматини кўрсатувчи ходимлардан норози бўлиб билдирган оғзаки мурожаати рўйхатга олиниб ўрганилди ва фуқарога тушунтириш берилди.

Шунингдек, вилоят ҲКТваООМХ давлат маркази томонидан ўзининг бўйсунувидаги  Навбахор,Учқудуқ ва Хатирчи туманларида мурожаатлар билан ишловчи ходимлар томонидан йўл қўйилган камчиликлари учун “Ҳайфсан” интизомий жазо чоралари қўлланилган.

             Бошқарма томонидан белгиланган иш режа асосида Нурота туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида ўрганиш ўтказилиб йўл қўйилган хато ва камчиликлари учун умумий бўлим мутахассиси Ю.Саидовага 14.03.2022 йилда 4-ш/т сонли буйруқ билан “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.

            Бошқарма томонидан Қўмитадан 14 та ҳамда вилоят ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлардан ижро учун юборилган 5 та мурожаатлар ўрганилиб, маълумотлар тақдим этилган.

           Бошқарма томонидан мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан (11-3) 8 тага камайган, Қўмита ва бошқа ташкилотлардан тушган мурожаатлар сони (15-19) 4 тага кўпайган. (ўтган йили 15 та бўлиб, 11 таси Қўмитадан ва 4 таси ҳокимияти ва бошқа ташкилотлардан -2022 йилда 19 та мурожаат ижро учун келиб тушган, шулардан 14 таси Қўмитадан ва 5 таси ҳокимият ва бошқа ташкилотлардан).

 

 Бошқарма ахборот хизмати

dle

Kategoriya: Очик маълумотлар, Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *