» » Тахлилий маълумот

 
 
 

Тахлилий маълумот

Muallif: info dan 13-01-2020, 11:14, qaradi: 1336

0

Навоий вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларида 2019 йилнинг январь-декабрь ойларида мурожаатлар билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан:

 

Т А Х Л И Л И Й      А Х Б О Р О Т

 

Навоий вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларида 2019 йилнинг январь-декабрь ойларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича жами 99 та мурожаатлар рўйхатдан ўтказилган, (ўтган йилнинг шу даврида 195 та, 96 тага камайган)шулардан 20 та оғзаки ва 76 та ёзма мурожаатлар бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларида рўйхатга олинган мурожаатлар.

Ушбу 20 та оғзаки мурожаатларнинг 10 таси бошқарма бошлиғи ва 10 таси бўлим бошлиқлари томонидан қабул қилинган, 8 таси шахсий қабулда, 5 таси ишонч телефони орқали, 2 таси масъул ходимлар томонидан ва 5 таси Сайёр қабулида қабул қилинган.

 Электрон мурожаатлар жами 3 та рўйхатга олиниб, 2 таси Бошқармага 1 та электрон мурожаат вилоят ХКТваООМХД марказида.

Ушбу 99 та мурожаатларни 96 тасига тушунтириш берилган,
 2 таси рад этилган, 1 таси қаноатлантирилиб, Конимех туман бўлими бошлиғи вазифасидан озод этилган.

Халқ қабулхона орқали 4 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 2 таси  қаноатлантирилган, булар 1 таси Навбахор туман ветеринария бўлимидан, 1 таси вилоят Хайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида кўриб чиқилган,
 1 таси Бошқармада, 1 таси Нурота туман ветеринария бўлимидан тушунтириш берилган.

Мурожаатларни кўриб чиқишда камчилик ва қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган 3 нафар ходимга нисбатан “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.

 Қуйи ташкилотларда мурожаатлар билан ишлаш тизимини яхшилаш, тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича 16 марта ўрганишлар ўтказилган ва 30 та камчиликлар аниқланган, аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилган ҳамда 9 марта семинар ва ўқув машғулотлари ўтказилган, ўрганиш натижасига кўра 2 нафар ходимга, яъни Навбахор туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи ўринбосари .А.Шараповга ва Навбахор тумани Жамбул вет участка мудири Ғ.Мухаммедовгаларга “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.

Мурожаатларни кўриб чиқилиши натижаларини ОАВда ёритиш ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича 14 марта чиқишлар қилинган, шундан 12 таси Идора веб-сайти орқали ёритилган ва 2 марта телевиденияда очиқ мулоқот ўтказилган.

Ушбу мурожаатлар таҳлил қилинганида:

Мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 96 тага камайган бўлсада, Ўзбекистон Республикаси Президенти ишонч телефони орқали ва бошқа ташкилотлардан келган мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33 тага кўпайган:

Жумладан, Бошқарманинг ўзида рўйхатга олинган ва ҳал этилган 20 та мурожаатлардан ташқари, жорий йилнинг ўтган даврида 67 та мурожаатлар кўриб чиқилган бўлиб, булар Президент ишонч телефони орқали тушган мурожаатларни  Қўмитадан 36 та ва бошқа ташкилотлардан 31 та мурожаатлар ижро учун келиб тушган.

 Ушбу мурожаатлар сонини ошишига сабаблар ўрганилганида Конимех тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бош хисобчиси Артикбаев Нурланни ўзи 4 марта ва уни отаси 1 марта туман ҳокимидан норози бўлиб ёзган мурожаатлардир, бундан ташқари Боймуродова Дилдоранинг 13 та бир-бирин такрорловчи мурожаатлари ҳамда жорий йилда фуқароларга имтиёзли кредит асосида фуқароларга парранда ва чорва моллари тарқатилаётганлиги сабабли ушбу парранда ва чорва молларини сақлаш қоидаларини билмасдан нобуд бўлаётгани ва қўшнилари томонидан парранда ва чорва молларидан атроф мухитга тарқалаётган нохуш хидлар тўғрисида тушган 14 та мурожатлардир.

Шунингдек прокуратурадан И.Хазратовнинг, Ю.Мустафоеваларнинг, Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси орқали Хатирчи туманида яшовчи фуқаро Рахматуллаев Жавохларни мурожаатлари икки мартадан ўрганилган, 1 та ҳолатда ёлғон мурожаат қилиш ҳолатлари аниқланган.

Жумладан: Қизилтепа туманидан 2019 йил 6 сентябрь куни фуқаро Мухаммедов Ахрор Умматович Ўзбекистон Республикаси Президенти ишонч телефони орқали “сигири туққанлиги, бузоғининг оёқлари қалтираётганлиги, ёрдам бериш учун Тошкентдан одам юбориш, Адлия вазирлигидан одам юборишни, моли ўлаётганлигини маълум қилган”.

Мурожаат ишчи гуруҳ томонидан жойига бориб ўрганилганида, А.Мухаммедовнинг хонадонида қорамол, қуй ва бошқа уй ҳайвонлари мавжуд эмаслиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ишонч телефонига ёлғон маълумот берганлиги сабаби суриштирилганида аниқ бир жавобни айтмасдан, маст ҳолда билмасдан мурожаат қилганлигини, бунинг учун узр сўрашини, ветеринария ходимларига ҳеч қандай эътирози йўқлиги ўрганиш давомида аниқланган.

 

 Бошқарма ахборот хизмати

 

 

 

dle

Kategoriya: Очик маълумотлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *