Ҳурматли тадбиркорлар!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Давлат ветеринария хизмати тизимида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 139-сонли қарорига асосан ветеринария назоратидаги товарларни экспорт ва импорт қилиш учун рухсатномаларни расмийлаштиришни янада соддалаштириш мақсадида 2020 йилнинг 1 январидан “Yagona darcha” портали фаолияти йўлга қўйилган.
Эндиликда Сиз “singlewindow.uz” ёки “sw2.customs” сайтларидан фойдаланган ҳолда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни ўз компьютерингиз ёки қўл телефонингиз орқали тез ва осон олиш имкониятига эгасиз. Бунда сиздан фақат ўзингиз томонидан киритилган маълумотларни тасдиқлаш учун электрон калит (ЭЦП) мавжуд бўлиши талаб этилади.
Қўшимча маълумотлар учун телефонлар:
79 221 02 84,
91 338 22 33,
93 663 17 71
Бошқарма ахборот хизмати